Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:01

Полшадаги тўқнашувларда элликдан зиёд одам яраланди


Полшада сешанба куни Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган юриш пайти намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Оқибатда 50дан зиёд одам яраланди. Полиция 300 одамнинг ҳибсга олинганини хабар қилмоқда.

Полша полицияси юзлаб одамни тарқатиш учун сув пуркагичларни ишга солди.

Сешанба куни Полша пойтахтида минглаб одам Мустақиллик маршида қатнашди.

Тадбир пайти юзини ёпган бир гуруҳ одамлар полицияга қарата тош ирғита бошлаган ва тўқнашув юзага келган эди.

XS
SM
MD
LG