Линклар

logo-print

Дунёга донғи кетган Pink Floyd рок-гуруҳи Орол денгизи муаммоларига бағишланган “Louder than Words” (Сўздан-да жарангдор) қўшиғига клип олди.

Қўшиқ клипи деярли қуриб қолган Орол денгизининг Қозоғистон қисмида суратга олинган. Унда бош ролларни маҳаллий қозоқ болалари ўйнаган.

Айрим хабарларга кўра, Pink Floyd рок-гуруҳи Орол денгизининг Ўзбекистон томонида клип олишга руҳсат ололмаган.

Pink Floyd гуруҳи ушбу лойиҳаси орқали Орол фожеасига дунё жамоатчилиги эътиборини каратмоқчи бўлган.

“Louder than Words” қўшиғи Pink Floyd гуруҳининг “The Endless River” альбомидан ўрин олган бўлиб, бу улар фаолиятидаги сўнгги альбом бўлиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG