Линклар

logo-print

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида маҳаллий аҳолини Суриядаги Исломий жанггарилар сафларига ёллаш билан шуғулланганликда гумонланаётган 12 одам қўлга олинди.

Хўжанд шаҳар милиция мулозимининг Озодликка айтишича, гумонланувчилардан бири Нажмиддин Шамсиевнинг уйи тинтув қилинганида у ердан иккита қурол ва ўқ дорилар топилган.

Терговчилар қўлга олинган шахсларнинг барчаси Тожикистонда фаолияти тақиқланган "Жамаат Ансаруллоҳ" гуруҳи аъзолари эканинини айтишмоқда.

Гуруҳ аъзоларидан бири Нозим Неъматов шу ой бошида Қирғизистондан Сурияга кетаётган пайтда қўлга олинган.

12 гумонланувчи жиноий гуруҳ тузиш ва ноқонуний қурол сақлашда айбланмоқда.

Ҳозирги пайтда Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Тожикистондан ҳам юзлаб одам Сурияга бориб, у ердаги исломий радикал гуруҳлар сафларида жанг қилаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG