Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:13

НАТО Россиянинг қўшини ва ҳарбий техникаси Украинага кирганини айтмоқда


НАТО мартабали қўмондонларидан бири сўнгги икки кун ичида Россия ҳарбий қўшини ва техникаси Украинага кирганини билдирди.

12 ноябр куни Болгария пойтахти Софияда қилган баёнотида АҚШ генерали Филип Бридлов Россия танклари, артиллерияси, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва қуруқлик қўшини Россияга кирганини таъкидлади.

Бундан аввал Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус гуруҳи кузатувчилари Украинанинг Донецк шаҳрида ва шу шаҳардан 25 километр шимол-шарқда жойлашган Макеевкада юк машиналари, бронитехника ва автоцистерналар карвони ҳаракатланаётганини қайд этишганди.

XS
SM
MD
LG