Линклар

Петербург полицияси ўзбек муҳожирининг шикоят аризасини текширмоқда


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида полиция ўзбекистонлик фуқаронинг ўғирланишига оид аризани ўрганаяпти.

“Оперативное прикритие” нашри хабарига кўра, 12 ноябрь тунги соат 2 да полицияга 23 ёшли ўзбекистонлик муҳожир мурожаат қилган. Йигит 9 ноябрь оқшомида Энгельс шоҳкўчасида кавказча қиёфали уч эркак унинг олдига яқинлашиб, “Лада Приора” русумли автомашинага куч билан ўтқазиб, Тимуровская кўчасидаги 6-уйга олиб боришганини айтиб берган.

Одам ўғрилари у ерда муҳожирга тегишли Ўзбекистон паспортини, мобиль телефони, иккита узуги ва блокнотини тортиб олишган. Сўнг унга пичоқ ўқталишиб, 50 минг рубль топиб келишни талаб қилишган.

10 ноябрь тунида ўзбекистонлик муҳожирни ички кийимда кўчага ҳайдаб чиқарганлар ва полицияга хабар берадиган бўлса, ўлиши муқаррарлигини айтиб, таҳдид қилганлар.

Ҳозир полиция бу жиноятларни амалга оширган шахсларни қидирмоқда.

XS
SM
MD
LG