Линклар

logo-print

Европа космик аппарати самовий тадқиқотлар тарихида илк бор комета юзасига етиб борди


Европа космик агентлигининг чоршанба куни тарқатган хабарида “Розетта” космик зонди орқали етказилган, катталиги кир ювиш машинасидек, оғирлиги эса 100 килограмм бўлган “Филе” номли модуль етти соатдан кейин 67Р кометасига қўнгани айтилади.

Қароргоҳи Германиянинг Дармштадида бўлган агентлик “Филе”дан кометага қўнгани ҳақида сигнал олганини эълон қилди.

Фазогирсиз коинот кемаси бўлган “Розетта” 67Р кометасига яқинлашиш учун 6,5 миллиард километрлик масофани босиб ўтган ва бунинг учун 10 йил вақт кетган.

“Филе” аппарати Қуёшга шиддат билан яқинлашиб бораётган комета юзасидаги жараёнларни мониторинг қилади.

АҚШ космий тадқиқотлар маркази NASA “Филе”нинг кометага қўндирилишини коинотни ўрганиш борасидаги муҳим илгарилаш сифатида олқишлади.

XS
SM
MD
LG