Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина бўҳрони бўйича фавқулодда мажлисга йиғилди


Россия ҳарбийлари Украина шарқига кириб боргани ҳақида тарқалаётган хабарлар ортидан БМТ Хавфсизлик кенгаши 12 ноябрь куни яна ошиғич мажлис ўтказди. Бу БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украина бўҳронига бағишлаб ўтказилаётган 26-мажлисидир.

Дипломатик доиралардан олинган маълумотларга кўра, Хавфсизлик кенгаши НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари қўмондони Филип Бридлав Украина ҳудудида Россия танклари, тўплари ва ҳарбий бўлинмалари пайдо бўлгани ҳақидаги баёнотидан кейин АҚШ талаби билан чақирилган.

Бридлавга кўра, Россиядан Украина шарқига қанча аскар ва ҳарбий техника ташлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ, бир неча ҳарбий автоколонна ҳақида маълумот бор, холос.

Аввалроқ ЕХҲТнинг Украинадаги махсус миссияси матбуот котиби Майкл Боцюкрив Озодликнинг украин хизматига ташкилот кузатувчилари Донецк атрофида таниш белгилари бўлмаган 126 та ҳарбий юк машинасини кўрганларини билдирганди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг кечаги йиғилишида Россия Украина шарқида кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошлаши мумкинлиги юзасидан ташвиш изҳор қилинган бўлса-да, бу борада ҳеч қанақа резолюция таклиф қилинмаган.

XS
SM
MD
LG