Линклар

Uznews.net ҳакерлар ҳужумидан кейин бир ҳафтага ишни тўхтатишини эълон қилди


Uznews.net.

Uznews.net.

Uznews.net нашри таҳририятининг ички ёзишмалари ҳакерлар томонидан очиқланиши ортидан Интернет сайти ўз фаолиятида бир ҳафталик танаффус эълон қилди.

Ўзларини Black-hacker.ru деб атаган россиялик ҳакерлар 10 ноябрь куни Интернетга сиздирган Uznews.net таҳририятига нисбат берилган молиявий ҳисоботлар, грант берувчилар ва муҳаррир ёзишмаларини ўзбек тилида чиқадиган бошқа сайтларда эълон қилинган эди. Uznews.net муҳаррири Галима Бухарбаева бу ҳолат нашрда мақолаларини эълон қиладиган мухбирлар ҳаётига бевосита таҳдид, дея баҳолаб, Интернет сайтини ëпишга мажбур қолиши мумкинлигини билдирган эди.

10 ноябрь куни бир вақтнинг ўзида мамлакат ташқарисидаги иккита ўзбекча ва бир неча русийзабон Интернет нашрларида Uznews.net нашри бош муҳаррири электрон почтаси ва шахсий компютеридан кибер ҳужум воситасида олингани даъво қилинган маълумотлар чоп этилди.

Бундан ташқари, Facebook, Odnoklassniki, Twiiter ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам айни мазмунда тақдим қилинган Uznews.net нашри муҳаррири ёзишмаларига оид маълумотлар тарқала бошлади.

Бу маълумотларда Uznews.net нашри молиявий ҳисоботлари, нашрга грант берувчи ташкилотлар ва уларга тақдим қилинган ҳисоботлар, журналист Галима Бухорбоеванинг шахсий ёзишмалари ва муҳими, Интернет нашри билан Ўзбекистондан туриб ҳамкорлик қилган ўнлаб мухбирга оид маълумотлар бор.

Uznews.net 12 ноябрь куни сайт техник сабабларга кўра, бир ҳафталик танаффус олишини эълон қилди. Uznews.net Ўзбекистонга оид воқеаларни рус тилида ёритиб борадиган саноқли мустақил нашрлардан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG