Линклар

logo-print

ФИФА: 2018 ва 2022 йилги Жаҳон кубокларини ўтказиш ҳуқуқи Россия ва Қатарда қолади


ФИФА ва Қатардаги коррупцияга қўл урганликда айбланаётган эди.

ФИФА ва Қатардаги коррупцияга қўл урганликда айбланаётган эди.

Футбол федерациялари халқаро уюшмаси – ФИФА навбатдаги иккита жаҳон чемпиноати режалаштирилганидек Россия ва Қатарда ўтказилишини билдирди. ФИФА 13 ноябрь куни эълон қилган ҳисоботда бу икки мамлакатни танлаш тўғрисида қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишга асос топилмагани айтилади.

ФИФАнинг аҳлоқ масалалри бўйича комиссияси “2018 ва 2022 йилги Жаҳон кубоклари мезбонларини аниқлаш қарорини шубҳа остига олувчи айрим камчиликлар” аниқланганини эътироф этди. Лекин бу камчиликлар “танлов жараёнини қайта кўриб чиқишни тақозо қиладиган чегараларни бузиб ўтишдан йироқ бўлган”, дея билдирди ФИФА комиссияси.

Ҳисоботда айтилишича, порахўрлик ва овозларни сотиб олишга доир иддаолар тасдиғини топмаган. Ташкилотнинг аҳлоқ масалалари бўйича тафтишчиси Майкл Гарсиа айрим ФИФА амалдорлари ва чемпионат мезбонларини аниқлаш жараёни ташкилотчиларини жавобгарликка тортиш ниятида, дейилади яна ҳисоботда.

ФИФА ва Қатардаги Жаҳон кубоги ташкилотчилари 2022 йилги чемпионат мезбонини танлашда коррупцияга қўл урганликда айбланаётган эди.

Россияга 2018 йилги чемпионатга мезбонлик қилиш ҳуқуқи ҳам 2010 йил декабрида ўтказилган танлов жараёни натижаси бўлган.

XS
SM
MD
LG