Линклар

logo-print

Ўзбек чегарчилари яна бир қирғизистонликни отиб ўлдирди


Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирди. Қирғизситон Давлат чегараларини қўриқлаш хизмати расмийларининг билдиришича, воқеа Андижон билан Жалолобод вилоятлари ўртасидаги баҳсли чегара ҳудуди яқинида 13 ноябрь куни рўй берган.

Отишмадан кейин Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари воқеа жойида учрашиб, гаплашиб олишди.

Уч кун аввал ўзбек чегарачилари Қирғизистон фуқароларига қарата ўт очган ва икки нафарини жароҳатлаган эди. Ўзбекистон томони икковлонни чегарадан ноқонуний товарларни олиб ўтишга уринганликда айблаган эди.

1991 йилда собиқ иттифоқ парчаланганидан кейин икки мамлакат ўртасидаги минг километрлик чегара чизиғининг 300 километрига яқини аниқланмай қолган.

XS
SM
MD
LG