Линклар

TRACE International ҳам Ўзбекистонни энг коррупциялашган деб топди


Transparency International ташкилоти ҳам Ўзбекистонни “ёмонларнинг ёмони” деган мақомга лойиқ, деб билади.

Transparency International ташкилоти ҳам Ўзбекистонни “ёмонларнинг ёмони” деган мақомга лойиқ, деб билади.

Яна бир халқаро ташкилот Ўзбекистонни энг коррупциялашган мамлакатлар қаторига қўйди.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган TRACE International халқаро уюшмаси 197 мамлакатдаги вазиятни ўрганиб чиқиб, тақдим қилган рейтингда Ўзбекистонни 194-поғонага қўйди.

Халқаро ширкатларга коррупцияга қарши қонунларга амал қилиш бўйича маслаҳат берадиган ташкилотга кўра, Ўзбекистондаги вазият фақатгина Ангола, Яман ва Нигериядан яхшироқ холос.

Макразий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 141, Қирғизистон 161, Тожикистон 182 ўринга қўйилган. Минтақа давлатлари орасида коррупция энг кам мамлакат сифатида 115 ўринни эгаллаган Туркманистон қайд этилган.

Ўзбекистон коррупция масалалари билан шуғулланадиган нуфузли Transparency International ташкилоти берадиган рейтингларда ҳам “ёмонларнинг ёмони” деган мақомга лойиқ, деб кўрилади. Ўтган йилги коррупция индексида 180 мамлакат орасида Ўзбекистон 173 ўринни эгаллаган эди.

XS
SM
MD
LG