Линклар

Ҳаво ҳужумларида "Исломий давлат"нинг 746 жангариси ўлдирилди


Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси номли ташкилот сентябрь ойидан бери амалга оширилаётган ҳаво ҳужумлари оқибатида “Исломий давлат” гуруҳининг камида 746 жангариси ўлдирилганини айтмоқда.

Ташкилотнинг 13 ноябрь куни билдиришича, ҳаво ҳужумларида шунингдек Ал-Қоидага алоқадор Ал Нусра гуруҳнинг 68 аъзоси ва камида 50 тинч фуқаро ҳалок бўлган.

АҚШ етакчилигидаги коалиция Суриядаги жангариларга қарши ҳаво ҳужумларини 23 сентябрь куни бошлаган эди.

“Исломий давлат” экстремист гурҳи июнь ойидан бери Ироқ ва Сурияда катта ҳудудларни эгаллаб олиб, минглаб одамни қатл қилди.

Суриядаги ҳаво зарбаларининг асосий қисми Турикя билан чегарадош Кобани шаҳрига тўғри келган.

XS
SM
MD
LG