Линклар

Милиция майори: $20 000 пора бермаганим учун 17 яшар ўғлим 14 йилга қамалди

  • Сарвар Усмон

17 ёшида қотилликда айбланган Баҳриддин қамоқдан чиқиб даволанмоқда. ("Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси" тақдим этган сурат)

17 ёшида қотилликда айбланган Баҳриддин қамоқдан чиқиб даволанмоқда. ("Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси" тақдим этган сурат)

“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси” ташкилоти яқинда қамоқдан чиққан қашқадарёлик Баҳриддин Абдураҳимов билан суҳбат матнини куни кеча эълон қилди.

Баҳриддин 2010 йили содир этилган бир қотилликка шерик сифатида айблангани ва қийноқлар оқибатида ўзи иштирок этмаган жиноятни бўйнига олишга мажбур бўлгани тўғрисида ҳуқуқ ҳимоячиларига айтиб берган.

17 ёшида қамалган Баҳриддиннинг отаси, истеъфодаги милиция майори Баҳром Абдураҳимов жорий йилнинг 19 майида Озодликка Наманган вилоятининг Поп туманидаги 64/32-сонли колонияда жазо муддатини ўтаётган ўғли Баҳриддин билан кўришолмаётгани тўғрисида айтиб берган эди.

Ўғлининг қамоқдан чиққанини эшитиб, мухбиримиз Баҳром Абдураҳимов билан яна боғланди ва у қандай қилиб “жиноятга беихтиёр гувоҳ бўлиб қолган ўғлининг жиноятчига айланиб қолиши” тафсилотларини айтиб берди.

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги Эркин кўчаси, 38- уйда яшайдиган Баҳром Абдураҳимовнинг айтишича, ўғлининг қамалишига ўзи сабабчи бўлиб қолган.

“Ўғлимнинг жиноятга гувоҳ бўлиб қолганини билганимдан кейин уни ички ишлар бўлимига ўзим олиб бордим ва афсуски, ўғлимни жиноятга шерикликда айблаб қамаб юбордилар”, дейди ўғли қамалганидан буён унинг номини оқлашга уриниб келаётган ота.

Биз бугун Баҳром Абдураҳимовга қўшилиб, унинг ўғли айбсиз, деган иддаони қилмоқчи эмасмиз. Бу Баҳриддиннинг ишини қайта кўриб чиқадиган органлар ваколатлари доирасидаги ишдир.

Лекин ўғлини ҳимоя қилиб, республикадаги турли идораларга, ҳатто мамлакат Президентигача хат билан мурожаат қилган, Интернетда бу хусусда, ўзининг айтишича, 30 дан зиёд материал ёйинлаган милиция майорига ишонмасликка ҳам асосларимиз йўқ.

Шуни ҳам айтиб қўймоқчимизки, қамоқдан яқинда чиқиб, шу кунда даволанаётган Баҳриддиннинг ўзи билан ҳам мухбиримиз суҳбатлашди. Баҳриддин терговчилар уни қандай қийноққа солганлари тўғрисида айтиб берди.

Қуйида 17 ёшида қотилликда айбланиб 14 йилга кесилган ва 4 йилу 25 кунда қамоқдан аҳлоқ тузатиш ишларига чиқарилган Баҳриддиннинг отаси, истеъфодаги милиция майори Баҳром Абдураҳимов билан ўтказилган суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG