Линклар

Ўзбекистоннинг 2015 йилги бюджети 1,8 трлн сўм камомад билан тасдиқланди


Ўзбекистон сенати биноси

Ўзбекистон сенати биноси

Ўзбекистон Олий Мажлис сенати пайшанба куни 2015 йил бюджетини 1,8 трлн сўм камомад билан тасдиқлади. Камомад миқдори башорат қилинаётган Ички ялпи маҳсулотга нисбатан 1 фоизни ташкил этиши айтилмоқда.

Бюджетнинг даромад қисми 36,2 трлн.сўмни, чиқимлар қисми 38 трлн сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бюджетни тақдим этар экан, мазкур ҳужжат келгуси йилда Ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 фоизга ўсишини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG