Линклар

logo-print

Жорий йил январидан шу кунгача Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасида 40та низо содир этилди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизматига таянган ҳолда Бишкекдаги aalam.kg нашри хабар тарқатди.

Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, мазкур низоларнинг ўнтасида ўқотар қурол ишлатилган.

Низоларнинг 32таси қирғиз-тожик, 5таси қирғиз-ўзбек, 2 таси қирғиз-қозоқ чегарасида содир бўлган. Ўзбек ва тожик чегарачилари отган ўқдан икки қирғиз фуқароси ҳалок бўлган.

Қирғиз-тожик чегарасида содир этилган учта қуролли тўқнашувда ҳар икки томондан ўндан ортиқ чегарачи яраланган.

XS
SM
MD
LG