Линклар

logo-print

"Исломий давлат" Бағдодий ўлмаганини иддао қилмоқда


Чак Хейгел "Исломий давлат"га қарши кураш узоқ муддат давом этишини билдирди.

Чак Хейгел "Исломий давлат"га қарши кураш узоқ муддат давом этишини билдирди.

“Исломий давлат” гуруҳи 13 ноябрда интернет орқали тарқатилган аудиоёзувда Абу Бакр ал Бағдодий ҳануз ташкилот раҳбари бўлиб қолаётгани билдирилди. Мазкур аудиоёзув жиҳодчилар лидери Ироқда ўлдирилгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлганидан бир неча кун ўтгач тарқатилмоқда.

17 дақиқалик аудиоёзувда ўзининг Бағдодий эканини иддао қилган шахс “Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари ҳеч қачон таслим бўлмаслиги ва бир жангари қолган тақдирда ҳам курашни давом эттириши айтилади.

Аудиоёзувда “Исломий давлат”га қарши курашда АҚШ муваффақиятсизликка учраётгани ҳамда халифалик давлати чегаралари Саудия Арабистони, Яман, Миср, Ливия ва Жазоиргача узайтирилиши иддао қилинган.

13 ноябрь куни АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгел Вашингтонда Конгрессда қилган чиқишида Исломий давлатга қарши курашда ғалабаларга эришилаётганини айтиб, айни пайтда АҚШ бу йўналишда узоқ давом этадиган курашга тайёр туриши лозимлигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG