Линклар

Президент Ислом Каримовга Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг раиси Кэролин Лэмм "Биллур глобус" тақдим қилди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлиги маълумотига кўра, мазкур мукофот президент Каримовга "Ўзбекистонни глобал бизнес соҳасида етакчи мамлакат сифатида ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун" тақдим этилган.

11 ноябрь куни Оқсаройда президент Каримов билан Кэролин Лэмм ўртасида ўтган учрашувда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси 20 йилдан зиёд вақт давомида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиб келаётгани таъкидланган.

Ушбу ноҳукумат нотижорат ташкилотга Американинг "Боинг", "Женерал Моторз", "Женерал Электрик", "Ханиуэлл", "Рио Тинто", "Цеппелин", "Локхид Мартин", "Мерк", "Уайт энд Кейс", "Солар Турбинз", "ЭфЭмЭн Интернэшнл" каби 17 етакчи компания аъзо.

XS
SM
MD
LG