Линклар

14 ноябрь куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 22 йиллиги муносабати билан Амнистия эълон қилинди.

“Амнистия тўғрисида”ги қарор Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 16 – ялпи мажлисида қабул қилинган.

Амнистия аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилиши айтилмоқда.

Ҳозирча амнистия неча маҳкумга нисбатан қўлланилиши очиқланмади.

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллиги муносабати билан ўтган йили эълон қилинган амнистия, 69500 шахсга нисбатан қўлланилган, шундан 43 минг 82 нафари жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, ўтган йили озод қилинганлардан 3 минг 237 нафари иши судга ошмай туриб ёки суд залидан озод қилинган.

Ўзбекистонда 50 мингга яқин маҳбус борлиги ва амнистия сиёсий ҳамда диний маҳбусларга нисбатан қўлланилмаслиги кузатилади.

XS
SM
MD
LG