Линклар

Ўзбекистон аэропортларида Эболани аниқловчи тепловизор ўрнатилди


Тошкентнинг иккита аэропорти ва сайёҳлар кўп келадиган Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Навоий аэропортларига Эбола вирусини аниқлашга кўмаклашувчи тепловизорлар ўрнатилди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА маълумотига кўра, давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларидаги санитар-назорат пунктларида Ўзбекистонга келаётган фуқаролар тана ҳароратини масофадан туриб ўлчайдиган махсус қурилма орқали текширилади.

Яқинда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари Эбола вирусининг мамлакатга кириб келиши олдини олиш мақсадида ўз фуқароларини ушбу вирус тарқалган мамлакатларга сафар қилишини чеклади.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касаллик ўчоғи саналган Либерияда Эбола тарқалиши пасая бошлаганини билдирмоқда.

Шу пайтга қадар Эбола ғарбий Африкада беш мингдан зиёд одам ёстиғини қуритди. Биргина Либерияда вирусни юқтирган 2700 одам ҳаётдан кўз юмди.

XS
SM
MD
LG