Линклар

logo-print

Президент Владимир Путин ЕИ, АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар “Катта йигирмалик” (G20) ташкилоти принциплари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига тўғри келмаслиги ҳақида гапирди.

Бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервьюсида гапирган президент Путинга кўра, активларни музлатиш ва виза чекловлари Ғарб молиявий бозорига кирмоқчи бўлган рус компанияларини мушкул вазиятга туширди ва бу вазиятдан чиқиш учун фақат БМТ ташкилоти кўмаклашиши мумкин.

Санкциялар ва нефть нархининг пасайиши Россия иқтисодиётига кескин зарба берганини тан олишини айтган Путин ҳар қандай иқтисодий бўҳронни бартараф қилиш учун Кремлнинг пул маблағи етарлича кўп эканини ҳам таъкидлади.

Путин бу баёнотларини Австралияда бўладиган “Катта йигирмалик”нинг навбатдаги саммити арафасида гапирди.

XS
SM
MD
LG