Линклар

logo-print

Ўтган суткада Донбасс минтақасида ўт очмаслик келишуви 50 марта бузилди.

Бу ҳақда хабар қилган Украина ҳарбийларининг матбуот хизматига кўра, олти нафар ҳарбий жароҳатланган.

Донбассдаги украиналик ҳарбийлар жойлашган тўртта туман «Град» техникасидан ўтга тутилгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Донецк аэропортини артиллерия ва миномётлардан ўқ тутилиши ҳам давом этмоқда. Донецк шаҳрининг ўзида ҳам вазият нотинч бўлиб, тунги отишма натижасида бир қанча уй вайрон бўлган.

Украина томони ноябрь ойи бошидан буён Донбасс ҳудуди чегарасига "ЛНР" ва "ДНР" русумли ҳарбий техниклар жойлаштирилаётганини айтмоқда.

ЕҲХТ кузатувчилари, НАТО раҳбарияти ҳам Россия билан Украина чегарасига юзлаб ҳарбий ва техникалар жойлаштирилаётганини таъкидламоқда.

Аммо расмий Крмель бу иддаони кескин инкор қилмоқда.

XS
SM
MD
LG