Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:34

Ямалдаги чоҳ, қозоқча кийинган фазогирлар


Russia -- A scientist climbs down to the bottom of a crater with the depth of 200 meters on Yamal Peninsula, November 9, 2014
Russia -- A scientist climbs down to the bottom of a crater with the depth of 200 meters on Yamal Peninsula, November 9, 2014

Юқоридаги суратда Тадқиқотчи Россиядаги Ямал ярим оролида пайдо бўлган 200 метрлик кратерни ўрганмоқда.

Афғон аёллари Ҳиротда аёллар ўртасида ўтган таэкван-до мусобақасини кўриш учун стадионда жой эгалламоқда.

Украинанинг Шахтёрск шаҳридаги Владимир Ленин ҳайкалини номаълум шахслар тешиб кетди.

Швецариялик соатсоз Патек Филипп томонидан 1932 йилдя ясалган соат Женева аукционида 21 миллион 300 минг долларга сотилди. Соатнинг янги эгаси ўз исми сир сақланишини талаб қилган.

Болгарияда 1978 йили Лондонда ўлдириб кетилган болгар диссиденти Георгий Марковни хотирлаш маросими ўтказилди. Марков совет разведкаси томонидан ўлдирилгани таҳмин қилинади. 11 ноябрь куни Софияда Марковнинг ҳайкали ўрнатилган.

Россиянинг Красноярск шаҳрида 9 ноябрь куни ўтказилган Осиё гўзали-Сибир танловида Саха –Ёқутистондан келган раққосалар рақс тушмоқда.

Польша пойтахти Варшавада 11 ноябрь куни ўнг миллатчилар намойиши полиция томонидан сув пуркагичлар воситасида тарқатилди.

Суриялик курд қочинлари лагерида қочқин болалар ўзларига ётоқ тайёрламоқда.

Покистонлик бўлғуси полициячилар имтихон топширмоқда.

Хитой ҳарбийлари Пекинда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити ўтаётган бинони қўриқламоқда.

Берлин девори қулатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Германия пойтахти Берлин шаҳридаги Брандербург дарвозаси олдида байрам ўтказилди.

Украина шарқидаги Донецк вилоятини назорат қилаётган россияпараст айримачилар танкларда кетмоқда.

Яман пойтахти Санода махсус кучлар демократик тамойилни олға сураётган намойишчиларни тарқатмоқда.

Ёш ишчи Покистоннинг пешавор шаҳридаги ўтин дўконида ишламоқда.

Коинотда узоқ муддат паровз қилган Союз фазо кемаси экипажи Қозоғистон ҳудудига муваффақиятли қўнганидан сўнг қозоқ миллий кийимларини кийиб матбуот анжумани ўтказмоқда. Суратда: германиялик фазогир Алексакндр Герст (чапда), россиялик фазогир Максим Сураев (марказда), АҚШ фазогири Рид Уайзман.

XS
SM
MD
LG