Линклар

АҚШ генерали олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа келди


АҚШ Қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи, генерал Мартин Демпси олдиндан эълон этилмаган ташриф билан Ироққа келди.

Бу генерал Демпсининг Ироқда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари “Исломий давлат” радикал исломий жанггари гуруҳларига қарши ҳаво зарбалари беришни бошлаганидан буён илк сафаридир.

АҚШ генерали Ироққа радикал исломий гуруҳларга қарши курашда коалиция кучларининг ҳиссаси қандай бўлаётганини ўрганиш учун борганини айтган.

Ироқ уруши ветерани бўлган Мартин Дэмпси икки кун аввал Конгрессда қилган чиқишида Ироққа кичик таркибдаги АҚШ қуруқлик қўшини юборилиши мумкинлигини гапирган эди.

XS
SM
MD
LG