Линклар

“Operation Smile” лаби ва танглайи тиртиқ бўлиб туғилган болаларга ёрдам кўрсатади


“Operation Smile” халқаро инсонпарварлик ташкилотининг Сингапурдаги бўлими мутахассислари лаби ва танглайи тиртиқ бўлиб туғилган ўзбекистонлик болаларга жарроҳлик ёрдами кўрсатади.

Сингапурлик шифокорлардан иборат делегация 13 ноябрда Тошкентга келган. Улар Тошкент Педиатрлик Тиббий Институтида беморларни қабул қилмоқда.

Малакали жарроҳлар 10 кун давомида нуқсонли туғилган болаларни бепул операция қилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг, айниқса Орол бўйи минтақасида жойлашган Қорақaлпоғистон ва Хоразм вилоятида нуқсонлар билан туғилаётган болалар сони ошгани айтилади.

- Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида аёлларимиз витаминли озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслиги, асабийлашишлари оқибатида тиртиқ, яъни "қуён лаб", дейди буни бизда, танглайи ёриқ ва юқори милкларсиз, "бўри танглай", бўлиб туғилади . Шунингдек, экологиянинг ҳам бунга таъсири бор, дейди Урганчдаги вилоят шифохонаси варчи Бекпошша опа.

XS
SM
MD
LG