Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Россияга қарши қўшимча жазо чораларини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Германия Канцлери Ангела Меркел Австралияда ўтаётган Катта йигирмалик саммитида таъкидлади.

–Ҳозирги вазият бизни қониқтирмайди. Янги шахслар қора рўйхати кун тартибида, - деб айтган Меркел.

Австралиянинг Брисбен шаҳрида бугун очилган Катта йигирмалик саммити доирасида Германия Канцлери Ангела Меркел ва Россия раҳбари Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтиши керак.

Аввалроқ, жаноб Путин ғарб санкциялари Катта йигирмалик тамоилларига, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эканини урғулаганди.

Россия раҳбарига кўра, ҳар қандай санкция БМТ ва Хавфсизлик Кенгашининг мақуллови билангина амалга оширилиши керак.

Бугун саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Британия бош вазири Дэвид Кемерон учрашди.

Украина мавзуси мазкур учрашувнинг марказида бўлган

XS
SM
MD
LG