Линклар

logo-print

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Брисбендаги Катта йигирмалик саммитида Россия раҳбарига Украина ишига аралашмаслик, акс холда янги санкциялар қўлланиши ҳақидаги аниқ ва равшан тушунтирилганини айтди.

–Саммитнинг ижобий якунларидан бири ЕИ ва Америка мазкур масалада қандай мавқэни тутиши ҳақида Россияга аниқ мужда йўллагани бўлди, -деди Кэмерон.

Украина бўхронидаги Москванинг роли борасида ғарб етакчилари танқидлари остида қолган Россия президенти Владимир Путин Австарилиянинг Брисбен шаҳрида ўтаётган Катта йигирмалик саммитини муддатидан аввал тарк этди.

Ўзининг бу қарорини Путин душанба куни ишга чиқиш учун эртароқ уйига етиб олиш билан изоҳлади.

Европа Кенгаши раҳбари Херман Ван Ромпей ЕИ Украинада кенг кўламли қуролли низо қайталашининг олдини олиш учун барча дипломатик чоралар, жумладан Россияга қарши янги жазо чораларини ишга солишга тайёрлигини айтди.

Агар Москва Украинадаги вазиятни юмшатиш йўлини тутмаса ва Минскда эришилган битим шартларини бажармайдиган бўлса Европа Иттифоқи янги санкцияларга қўл уриши мумкин, деди Ромпей.

XS
SM
MD
LG