Линклар

Россиянинг навбатдаги гуманитар карвони Украина шарқига йўл олди


Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийларига кўра, гуманитар юклар ортилган етмишдан ортиқ юк машиналари Россия божхона кўригидан ўтганидан сўнг, Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йўл олади.

- 54та юк машина Донецкга, 20таси Луганскга жўнатилмоқда, - деди Россия ФВВ расмийси Олег Воронов.

23 августдан шу кунга қадар Россиянинг олтита ана шундай юк машиналарикарвони Украина чегарасини Киев ҳукуматининг изнисиз кесиб ўтди.

Украина ва Ғарбдa гуманитар ёрдам баҳона Россия Украина шарқига қўшин киритиши мумкин, деган хавотирлар бор.

XS
SM
MD
LG