Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:07

"Исломий давлат" жанггарилари яна бир америкаликни қатл этди


26 ёшли собиқ америкалик ҳарбий Кассиг Сурияда фуқаролик уруши жабрдийдаларига ёрдам бериш билан шуғулланган.
26 ёшли собиқ америкалик ҳарбий Кассиг Сурияда фуқаролик уруши жабрдийдаларига ёрдам бериш билан шуғулланган.

“Исломий давлат” жанггарилари Суриядаги ёрдам ташкилотининг асирга олинган америкалик ходими Абдул Раҳмон Кассиг боши танасидан жудо этилгани иддао қилинмиш видеони якшанба куни Интернет орқали тарқатди. Бунга қадар жанггарилар АҚШ ва Британиянинг тўрт нафар фуқароси қатл этилишини ўз зиммасига олган эди.

“Исломий давлат” жанггарилари яна бир америкалик асир боши танасидан жудо қилингани акс этган видеони ёйинлади.

Экстремистик гуруҳ даъвосича, навбатдаги қурбон Суриядаги ёрдам ташкилотининг америкалик ходими Абдул Раҳмон Кассигдир.

Исломни қабул қилган 26 ёшли собиқ америкалик ҳарбий Кассиг Сурияда фуқаролик уруши жабрдийдаларига ёрдам бериш билан шуғулланган.

Радикал исломчилар уни ўтган йили қўлга олишган эди.

Кассиг қатл этилиши туширилган видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.

Шу пайтгача Исломий давлат жанггарилари бир қанча америкалик ва британиялик асирни намоишкорона қатл этди.

Аввалроқ америкалик журналистлар Жеймс Фоули ва Стивен Сотлофф, шунингдек, инсонпарварлик ташкилотнинг шотландиялик ходими Дэвид Хэйнс ҳамда британиялик Алан Хеннинг жиҳодчилар тарафидан қатл этилган эди.

3 октябрь куни эълон қилинган видеода қора ниқобдаги жанггари Хеннинг бўғзига пичоқ тираб, навбатдаги қурбон америкалик Питер Кассиг бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

Асли исми Питер бўлган америкалик собиқ ҳарбий асирдалиги пайти Исломни қабул қилгани ва исмини Абдул Раҳмон қилиб ўзгартиргани айтилади.

Индианаполислик 26 ёшли Кассиг 2013 йил октябрида Сурияда йўқолган эди.

"Исломий давлат" жанггарилари АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларидан Ироқ ва Суриядаги ўз позицияларини бомбалашни бас қилишни талаб этмоқда.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Бағдод расмийлари илтимосига мувофиқ, Ироқдаги "Исломий давлат" позицияларига қарши ҳаво зарбаларини амалга ошириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG