Линклар

“Исломий давлат” жанггарилари яна бир америкалик асир боши танасидан жудо этилганини даъво қилмоқда.

Экстремист гуруҳ даъвосича, навбатдаги қурбон ёрдам ташкилоти ходими Абдул Раҳмон Кассигдир.

Исломни қабул қилган 26 ёшли собиқ америкалик ҳарбий Кассиг Сурияда фуқаролик уруши жабрдийдаларига ёрдам бериш билан шуғулланган.

Кассиг қатл этилиши сахнаси акс этган видео ҳақиқийдиги ўрганилмоқда.

Шу пайтгача Исломий давлат жанггарилари бир қанча америкалик ва британиялик асирни намоишкорона қатл этди. Аввалроқ америкалик журналистлар Жеймс Фоули ва Стивен Сотлофф, шунингдек, инсонпарварлик ташиклотнинг шотландиялик ходими Дэвид Хэйнс ҳамда британиялик Алан Хеннингжиҳодчилар тарафидан қатл этилган эди.

XS
SM
MD
LG