Линклар

Абхазия бош вазирига ҳужум бўйича жиноий иш қўзғалди


Абхазия бош вазири Беслан Бутба.

Абхазия бош вазири Беслан Бутба.

Сухуми прокуратураси ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилган Абхазия республикаси бош вазири Беслан Бутбага ҳужум ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғади.

Жиноят иши “ҳокимият вакилига нисбатан соғлиқ учун хавфли зўравонлик қўллаш” моддаси бўйича қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, шанба куни Сухуми марказида Бутба кетаётган автомобил йўлини бошқа бир машина тўсиб чиққан. Шундан сўнг бош вазир машинаси олдига икки эркак чопиб келиб, уни калтаклаб кетган. Абхазия бош вазири ўша пайтда машинада оиласи билан, аммо қўриқчиларсиз кетаётган бўлган. Шифокорлар Бутбага касалхонада тиббий ёрдам кўрсатганларидан кейин уйига кетишга рухсат берганлар.

Бош вазирга ҳужум ҳодисаси юзасидан икки гумонланувчи қўлга олинган. Милиция қўлга олинганлар маст аҳволда бўлганини қайд этмоқда. Бутбанинг ўзи “Интерфакс”га содир бўлган воқеани суиқасд деб ҳисобламаслигини билдирган.

Иқтисодий тараққиёт партияси раиси, тадбиркор Беслан Бутба шу йил ёзида президент Александр Анкваб мухолифат босими остида ўз лавозимидан кетганидан кейин бош вазир этиб тайинланганди.

XS
SM
MD
LG