Линклар

Чехия ва Словакияда бахмал инқилобининг 25 йиллиги кенг нишонланади


Бу сурат 1989 йил 17 ноябрь куни Прагада олинган.

Бу сурат 1989 йил 17 ноябрь куни Прагада олинган.

17 ноябрь куни Чехия ва Словакияда коммунистлар ҳукмронлигига чек қўйган “Бахмал инқилоби”нинг 25 йиллиги нишонланади.

Шу муносабат билан бугун Прага, Братислава ҳамда икки мамлакатнинг бошқа шаҳарларида хотира тадбирлари бўлиб ўтади. Сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва оддий фуқаролар 1989 йил ноябрь инқилобининг асосий воқеалари бўлиб ўтган жойларда шаъм ёқиб, гуллар қўядилар.

Бу йилги байрам тадбирлари доирасида Чехия бош вазири Богуслав Соботка Вашингтондаги АҚШ Конгресси биносида “бахмал инқилоби” лидерларидан бири, Чехославакия ва Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Ҳавел бюстининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.

Инқилоб илҳомчиси бўлган Ҳавел 2011 йил декабрь ойида оламдан ўтганди.

XS
SM
MD
LG