Линклар

Вашингтон Питер Кассиг ИД томонидан қатл этилганини тасдиқлади


Ақшлик Абдул Раҳмон (Питер) Кассиг.

Ақшлик Абдул Раҳмон (Питер) Кассиг.

АҚШ расмийлари ўз фуқароси Питер Кассигнинг “Исломий давлат” жанггарилари томонидан қатл этилганини тасдиқлади.

Исломни қабул қилган ва исмини Абдул Раҳмон деб ўзгартирган Кассиг қатлига оид видео жанггарилар томонидан якшанба куни тарқатилганди.

Кассиг ўлими муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама унинг яқинларига таъзия изҳор этди.

26 ёшли Абдул Раҳмон Кассиг ўтган йили радикал исломчилар томонидан қўлга олингунига қадар Сурияда фуқаролик уруши жабрдийдаларига ёрдам бериш билан шуғулланиб келганди.

XS
SM
MD
LG