Линклар

Пахтада ўлган Шамсиддин оиласи президентга мурожаат қилди


Гулистон давлат университетининг пахтада ўлган талабаси 19 яшар Шамсиддин Бобосаидовнинг паспортидан нусха

Гулистон давлат университетининг пахтада ўлган талабаси 19 яшар Шамсиддин Бобосаидовнинг паспортидан нусха

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Боёвут-3 посёлкаси, С. Айний маҳалласида истиқомат қилувчи Бобосаидовлар оиласи 19 яшар ўғли Шамсиддин Бобосаидовнинг пахтада уриб ўлдирилгани бўйича ишни кўраётган маҳаллий прокуратура ишидан ва тиббий экспертиза натижаларидан норози бўлиб, президент Ислом Каримов ва Бош прокурор Рашиджон Қодиров номига очиқ хат йўллади.

Шамсиддиннинг онаси Маҳбуба Шоёқубова имзоси билан “Эзгулик” жамияти томонидан тарқатилган очиқ хатда тиббий экспертизани Ҳ. Сулаймонова номидаги Республика тиббий экспертизаси қайта ўтказиши ва ишни Бош прокуратурага топшириш сўралган.

“Қотилликни ўз кўзи билан кўрган талабаларни қўрқитиб, ёлғон кўргазма ёздириб олиб, қотилликни яширишга зўр бериб кураш олиб бораётган Оқ олтин туман прокуроридан жиноятни фош этишни кутишда ҳеч бир мантиқ йўқ?! Вилоят прокурори Я.Очилов ҳам жим?! Ўғлим Шамсидинни пахта даласида курсдошлари кўз ўнгида калаклаб ўлдирган қотиллар, жиноятни яшираётган мунофиқлар ҳалигача жазолангани йўқ. Шу боис мазкур қотиллик бўйича жиноят ишини Республика Бош прокуратурасига топширишингизни сўраймиз”, дейилади очиқ хатда.

Гулистон Давлат университетининг Физика-математика факультети 2-курсида таҳсил олган Шамсиддин Бобосаидов 2 октябрь куни вилоятнинг Оқ олтин туманидаги пахтазорда фожиали тарзда вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG