Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Олий мажлис депутатлигига номзодлар рўйхатга олинди


15 ноябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олди.

Бу ҳақда хабар қилган Сайловларни ёритиш бўйича республика матбуот маркази қайси партиядан нечта киши номзодликка олингани борасидаги рақамларни очиқламаган.

Ўзбекистондаги парламент сайловлари 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси 15 сентябрдан мамлакат бўйлаб Олий мажлис депутатлигига сайлов кампанияси расман бошланганини эълон қилди.

Озодликка сайлов билан боғлиқ бўлаётган мурожаатларда тадбиркорлар ва бюджет идораларидан сайлов учун пул йиғилаётгани, улар сайловолди тадбирларига ҳомийликка мажбурланаётгани айтилади.

Айни пайтда Марказий Сайлов комиссияси раиси муовини Светлана Ортиқова Озодлик билан суҳбатда бу ҳолатларни инкор қилди.

XS
SM
MD
LG