Линклар

logo-print

Олмаотадаги портлашда коллеж талабаси ҳалок бўлди


Портлаш Олмаотадаги Мода ва дизайн коллежида содир бўлган.

Портлаш Олмаотадаги Мода ва дизайн коллежида содир бўлган.

17 ноябрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида содир бўлган портлашда бир талаба ҳалок бўлди, ўн нафар талаба эса жароҳатланди. Полиция маълумотига кўра, коллежда ҳарбий тайёргарлик дарси пайти граната портлаши оқибатида ушбу фожиа содир бўлган. Ҳозирда полиция воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Қозоқ матбуоти хабарига кўра, портлаш оқибатида коллежнинг 16 яшар талабаси ҳалок бўлган. Коллеждан 60 нафар талаба эвакуация қилинган. Ҳозирда воқеа жойида Ички ишлар органлари ходимлари ва шифокорлар ишламоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, коллежда бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари кетаётган хонада граната портлаган. Ҳозирда куч ишлатар тизимлари воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Полиция маълумотига кўра, коллеждаги портлаш бўйича иккита жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG