Линклар

logo-print

Россия польшалик дипломатларни ҳайдади


 Россия Ташқи ишлар вазирлиги биноси

Россия Ташқи ишлар вазирлиги биноси

Россия польшалик бир неча дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.

Бу ҳақда хабар қилган Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига кўра, польяк дипломатлари “ўз мақомига тааллуқли бўлмаган фаолият билан шуғуллангани учун” мамлакатдан ҳайдалаяпти.

Польшадан рус дипломатлари миссиясининг ҳайдалишига жавобан Россиядан польяк дипломатлари чиқариб юборилгани айтилмоқда.

Октябрь ойи ўртасида Польшада икки киши Россия фойдасига жосуслик қилганлик айби билан ҳибсга олинди. Улардан бири польяк армиясининг подполковниги, Мудофаа вазирлиги ходими, иккинчиси эса ёш юрист бўлган.

Польяк махсус хизмати маълумотига кўра, бу икки шахс Польшадаги рус дипломатлари билан учрашиб, улардан пул олган.

Польша матбуоти бу икки шахс билан алоқада бўлган ва жосусликда гумонланган рус дипломатлари мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида хабар қилди.

XS
SM
MD
LG