Линклар

Австралия ва Хитой 10 йил муҳокама қилинган келишувни имзолади


Австралия Бош вазири Тони Эбботт

Австралия Бош вазири Тони Эбботт

Бугун Австралия ва Хитой сўнгги ўн йил давомида муҳокама қилиб келинаётган эркин савдо тўғрисидаги келишувни имзолади.

Келишувга мувофиқ, Австралиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун Хитой бозорларига йўл очилади. Австралия эса Хитой инвестицияси учун қўйилган айрим чекловларни олиб ташлайди.

Келишув Австралия Бош вазири Тони Эбботт ва Хитой Президенти Си Цзиньпин томонидан имзоланди

Хитой Австралиянинг энг катта савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, 2013 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айирбошлаш 130 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

XS
SM
MD
LG