Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби: Дунё “совуқ уруш” давридаги каби иккига ажралиб қолди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳозирда дунё “совуқ уруш” даврида бўлгани каби иккига ажралиб қолди, деган фикрда. Бу ҳақда у Австралияда бўлиб ўтган “катта йигирмалик” саммитидан сўнг баёнот берди.

Бан Ки Мунга кўра, Украинада содир бўлаётган воқеалар фақат глобал хавфсизлик ва барқарорлик учунгина эмас, жаҳон иқтисодиёти учун ҳам таҳдид бўлиб қолмоқда.

БМТ Бош котиби бу муаммо юзасидан фикр алмашиш учун Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳамда Европанинг қатор лидерлари билан учрашганини маълум қилди.

“Мен улар музокаралар столига ўтириб, мавжуд барча муаммолар юзасидан тинч ва мавзун мулоқот олиб боришлари лозим, деб ҳисоблайман”, деди Бан Ки Мун.

XS
SM
MD
LG