Линклар

logo-print

Россиядаги йирик уяли алоқа оператори бўлган “Мобильные ТелеСистемы” ҳиссадорлик жамияти Ўзбекистон билан судлашмайдиган бўлди. Маълумотларга кўра, МТС ва Ўзбекистон ўртасидаги можарога томонларнинг қўшма аризасига кўра чек қўйилган.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди. Шундан сўнг МТС бу борада халқаро арбитражга арз қилган.

МТС ва Ўзбекистон вакиллари шу йилнинг 31 июлида бир-бирига бўлган барча эътирозларни биргаликда ҳал қилиш ҳақида муроса битими имзолаганди. Бу эса МТСга Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини тиклаш учун имкон яратди.

Муроса битими шартларига кўра, шу йил сентябрида Universal Mobile Systems номли қўшма корхона ташкил этилиб, ширкат ҳиссаларининг 50,01 фоизи МТСга, 49,99 фоизи эса ўзбекистонлик алоқачиларга берилди.

Янги ташкил этилган UMS уяли алоқа оператори декабрь ойи бошидан ўз фаолиятини бошламоқчи.

XS
SM
MD
LG