Линклар

Суриядаги “жиҳодчилар” сафларида 175 қирғизистонлик борлиги аниқланди


Шу кунгача улардан ўнга яқини нобуд бўлган. Сурия ҳукумати кучлари ҳибсга олганлар орасида ҳам қирғизистонликлар бор. Бу ҳақда Қирғизистон кучишлатар органларидан олинган маълумотга таяниб, Азаттиқ радиоси хабар қилди.

“Жиҳод”га кетганларнинг 23 нафари хотин-қизлардир.

Қирғизистон жанубидаги Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари, маҳаллий кузатувчилар фикрича, диний экстремистик ташкилотлар таъсири кучли минтақалардир.

Сурияга кетганларнинг 90 фоизи шу минтақаларда яшайдиган фуқаролардир.

17 ноябрь куни Ўш шаҳрида мамлакат парламенти – Жўғўрқу Кенешнинг экстремизмга қарши кураш масалаларига бағишланган кўчма мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ёшларнинг диний экстремистик уюшмаларга кириб кетишининг олдини ола биладиган диний илми кучли мутахассислар йўқ эканлиги таъкидлаб ўтилди.

XS
SM
MD
LG