Линклар

logo-print

Дарсида граната портлаб кетган ўқитувчи ҳибсга олинди


Портлаш Олмаота шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида 17 ноябрь куни эрталаб содир бўлди.

Портлаш Олмаота шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида 17 ноябрь куни эрталаб содир бўлди.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида 17 ноябрь куни эрталаб содир бўлган ва 16 яшар талабанинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган портлашдан сўнг коллеж ўқитувчиси ҳибсга олинди.

Олмаота шаҳар полициясига кўра, 18 ноябрь куни коллежнинг бошланғич ҳарбий тайёргарлик ўқитувчиси - 47 яшар фуқаро тергов изоляторига қамаб қўйилган.

Исми ошкор этилмаётган ўқитувчига “эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш” ҳамда “қурол, ўқ-дори, портловчи модда ва портловчи мосламаларни ғайриқонуний сақлаш” моддалари бўйича айблов эълон қилинган.

Айтилишича, бошланғич ҳарбий тайёргарлик дарси ўтаётган пайтда РГД-5 гранатаси портлаб кетган.

Портлашдан 16 яшар талаба қиз ҳалок бўлган, 12 талаба яраланган, улардан 5 нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG