Линклар

Тошкентда дарахтларни ёппасига кесиш давом этмоқда, энди гал Ўзбекистон президенти кунига икки марта ўтадиган ва халқ “Президент трассаси”, деб атайдиган йўлдаги чинорларга келди, деб хабар қилди Фарғона.ру сайти.

Сайт мухбири яқиндагина кесилган бир неча ўн чинордан қолган тўнкаларни кўргани ҳақда хабар қилган.

Тўнкалар диаметрининг ярим метр атрофида эканлиги ҳамда кўчанинг бошқа юзидаги ҳозирча кесилмаган дарахтлар кўринишидан келиб чиқиб, кесилган чинорларнинг тахминан 40 – 60 йиллик эканлигини тахмин қилган сайт мухбири.

Тошкентда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида кўп йиллик дарахтларни кесиш бундан 5 йил олдин – 2009 йили бошланган, дастлаб шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбонидаги чинорлар кесилган эди.

XS
SM
MD
LG