Линклар

НАТО бош котиби Москвани ўз қўшинини Украина чегарасидан қайтаришга чақирди


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 18 ноябрь куни Украина шарқи ва Украина-Россия чегарасининг Россия томонида “ҳарбий қувватларнинг жиддий кўпайтирилгани” тўғрисида баёнот берди ва Москвани ўз кучларини ортга қайтаришга чақирди.

Столтенберг Брюсселда журналистлар олдида қилган чиқиши чоғида НАТО ва бошқа манбалардан олинган манбалар “Украина ичида ҳарбий қувватлар кучайтирилаётгани, айни пайтда чегаранинг Россия томонида ҳам шундай ҳолат кузатилаётгани” тўғрисида гапирди.

“Бу ҳарбий қувватнинг жиддий кучайтирилишидир ва биз Россияни ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирамиз”, деди Столтенберг.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Брюсселда ўтадиган учрашувида иштирок этиш учун келган Столтенберг Москвани 5 сентябрь куни Киев ва кремлпараст сепаратчилар ўртасида эришилган келишувга содиқ қолишга чақирар экан, Россия "ё музокаралар орқали эришиладиган ва тинчликка элтувчи йўлда бўлади ёки яккаланиш йўлида қолаверади", деди.

XS
SM
MD
LG