Линклар

logo-print

Қуддусдаги канисога қилинган ҳужум оқибатида 4 киши нобуд бўлди


18 ноябрь куни амалга оширилган ҳужумдан 4 киши нобуд бўлди

18 ноябрь куни амалга оширилган ҳужумдан 4 киши нобуд бўлди

Исроил бугун Қуддусдаги канисога қилинган ҳужум ортида турганларнинг ҳаракатларига кескин жавоб қайтаради, деб баёнот берди бу мамлакат бош вазири Беньямин Нетаньяҳу.

Бугун эрталаб амалга оширилган ҳужум сўнгги йилларда бу шаҳарда содир этилган энг қонли ҳужум эканлиги айтилмоқда. Хабар қилинишича, канисога болта ва пичоқлар билан қуролланган шахслар ҳужум қилган ва 4 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳат олган. Ҳужум қилганлар полиция томонидан ўлдирилган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри юз берган воқеани “террор ва маънисиз шафқатсизлик амали”, деб атади ва Фаластин раҳбариятини мазкур ҳужумни қоралашга чақирди.

Полиция маълумотларига қараганда, ҳужум қилганлар Шарқий Қуддусда яшайдиган фаластинликлардир.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос амалга оширилган ҳужумни қоралади. Ғазо минтақасини назорат қилаётган ХАМАС гуруҳи эса, аксинча, ҳужумни Исроилнинг ҳаракатларига муносиб жавоб, деб баҳолади.

Хабарларга қараганда, ҳужум учун масъулиятни “Фаластин озодлиги халқ жабҳаси” гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG