Линклар

logo-print

Москванинг Савелов туман суди таниқли хонанда Андрей Макаревичнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаб “Известия” газетаси ва ёзувчи Александр Проханов устидан ёзган даъво аризасини қисман қаноатлантирди.

Суд Прохановдан 500 минг рубль ундириш тўғрисида қарор чиқарди.

Макаревич ўз аризасида унинг Донбассда берган концерти тўғрисидаги мақолада келтирилган маълумотлар юзасидан “Известия” газетаси ва мақола муаллифи раддия беришларини талаб қилган эди.

Газетада ёритилган Александр Прохановнинг “Певцы и подлецы” сарлавҳали мақоласида “Макаревич Украинанинг Словянск шаҳрида украин ҳарбийлари олдида концерт берди, бу эса украин ҳарбийларини тинч аҳолини отишга илҳомлантирди”, деган махмундаги иддаолар қилган.

Макаревичнинг ўзи Украинада ҳарбийлар учун эмас, балки қочқинларнинг болалари учун концерт берганини бир неча бор таъкидлаб айтган эди.

Машҳур "Машина времени" гуруҳи раҳбари ва солисти Андрей Макаревич судда ютиб чиққудай бўлса, ундириладиган маблағни Украина шарқидаги жанглардан талафот кўрган аҳолига бермоқчи эканлиги тўғрисида баёнот берган.

Суд қарори устидан Александр Прохановнинг шикоят аризаси киритиш ҳуқуқи бор.

XS
SM
MD
LG