Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:33

OzodNazar: “Ислом Каримов ўзи яратган аждаҳога ем бўлмоқда”


Баҳодир Файз
Баҳодир Файз

OzodNazar эшиттиришининг бугунги сонида АҚШда истиқомат қилаëтган ўзбекистонлик социолог, "Ўзбек мухолифати тарихи" китобининг муаллифи, 43 яшар Баҳодир Файз шу кунда матуботда қизиқиш уйғотган уч воқеани шарҳлади.

1-воқеа: Кичик Ислом Каримов Ғарб матбуотига: "Бувим бобомни Интернетдан узиб қўйган! Мен бутун бошли режимга қарши курашмоқдаман!" деб баëнот берди.

Онаси бошига тушган бу кўргуликларни “Шекспир илҳомига лойиқ” воқеалар, деб таърифлаган кичик Ислом Каримов Гулнора Каримованинг ўзбек маликасидан уй қамоғига солинган ожизага айлангани ортида бувиси Татъяна Каримова қўли борлигини иддао қилди.

2-воқеа: Walk Free Foundation ташкилоти эълон қилган Global Slavery Index -2014 рўйхатида Ўзбекистон қулликка солинган фуқаролар сони кўп бўлган иккинчи мамлакат, деб қайд этилди. Австралияда жойлашган ташкилот ҳисобича, Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг одам қулдир. Ҳисоботда меҳнатга мажбурланган ҳар қандай шахс қул, деб эътироф этилган.

3-воқеа: Ўзбекистонлик 23 яшар Акмал ўз синглисининг ҳаëтини қутқариб қолиш учун бўйрагини савдога қўйди.

Бу мавзулар атрофидаги саволларга OzodNazarнинг бугунги меҳмони, АҚШда истиқомат қилаëтган социолог, 43 яшар Баҳодир Файз жавоб берди:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:33 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG