Линклар

Кремль танқидчилари минбари - "Эхо Москвы" бош муҳаррири ҳуқуқлари чеклаб қўйилди


“Эхо Москвы” радиоси бош муҳаррири Алексей Венедиктов.

“Эхо Москвы” радиоси бош муҳаррири Алексей Венедиктов.

“Эхо Москвы” радиоси бош муҳаррири Алексей Венедиктов радио биносига эшиттиришлар меҳмонларини киритиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Радиостанция бош директори Екатерина Павлованинг бу ҳақдаги буйруғи тўғрисида “Эхо Москвы ” бош муҳаррири ўринбосари Владимир Варфоломеев ўз Твиттерида хабар қилди.

“Газпром-медиа” холдинги раҳбари ва “Эхо Москвы” радистанцияси директорлар кенгаши раиси Михаил Лесин 6 ноябрь куни Алексей Венедиктовнинг ишдан бўшатилиши мумкинлиги тўғрисида гапирган эди.

Лесиннинг бу иддаосига Венедиктовнинг журналист Александр Полюшчевни ишдан бўшатмагани сабаб бўлган эди.

Бош директор Екатерина Павлованинг Плюшчевни ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарори унинг ўз Твиттерида Россия президенти маъмурияти бошлиғи Сергей Ивановнинг ўғли ўлими тўғрисидаги ёзуви сабаб бўлган.

“Эхо Москвы” радиоси либерал фикрли россияликларларнинг деярли ягона минбари ҳисобланади.

Украина бўҳрони бошланганидан буён Кремль танқидчилари ўз позицияларини жамоатчиликка билдириш учун шу радиодан фойдаланиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG