Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:03

BahsOnline: Бугунги парламент сайлови Ўзбекистонга керакми?


Ўзбекистонда бошланган парламент сайловига тайёргарлик, фуқаролар аксариятининг бу сайловга бефарқлиги, парламент депутатларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда лоқайд қолаётгани каби мавзулар BahsOnlineнинг 19 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги сонида баҳс қилинди.

Ўзбекистонда 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказилади.

Айни пайтда депутатликка номзодларни рўйхатга олиш ва сайловолди ташвиқот ўтказиш кампанияси бошлаб юборилди.

Бироқ, ўзбекистонликларнинг аксарияти бу сайловга қизиқиш билдирмаётгани кузатиляпти.

Сиёсатшуносларнинг айтишича, шунча йилдан буён парламент депутатлигига сайланган депутатлар мамлакатдаги ишсизлик, коррупция, газ ва электр энергияси тақчиллиги каби долзарб муаммоларни ҳеч қачон кун тартибига қўйиб, жиддий муҳокама қилмаган ва бу ҳақда тегишли қарорлар қабул қилмаган.

Асосий қисми Ўзбекистондаги тўртта сиёсий партия ва бир экологик ҳаракат вакилларидан иборат депутатлар ҳеч қачон ҳукуматга мухолиф кайфиятда ҳам бўлмаган, ҳукумат тақдим қилган дастур ва кўрсатмаларни итоаткорлик билан деярли бир овоздан қабул қилиб келгани кузатилади.

Мустақил сиёсатшунос ва инсон ҳуқуқи ҳимоячилари бу сайловларни театрлаштирилган саҳна, дея урғулаб, депутат бўладиган номзодлар олдиндан ҳукумат томонидан тасдиқлаб олинганига норозилик билдириб келадилар.

Ўзбекистонда йиғилиб кетган муаммоларни ҳал қила олмайдиган парламент ва унга сайланадиган номзодлар орасида ҳақиқий рақобатнинг йўқлиги боис, сайловчилар бу кампанияга бефарқ бўлиб қолган.

Лекин, айни пайтда, ҳукумат сиёсатини қўлловчилар ўтган йиллар давомида Олий Мажлис парламенти мамлакатни ободонлаштириш ва тараққий эттириш учун муҳим қарорлар қабул қилганини айтадилар.

Улар фикрича, депутатлар ўзбекистонликларнинг муаммоларини ҳал қилиш устида қаттиқ ишламоқда.

Хўш, бугунги парламент сайлови Ўзбекистонга керакми?

Бу сайлов ўтганидан сўнг Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида бир ижобий ўзгариш бўлишига ишонасизми?

Гўё, халқ томонидан сайланган депутатлар сайловдан олдин берган қоп-қоп ваъдаларини бажаряптими?

Сизнингча, депутатлар сайланяптими ёки тайинланяптими?

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

BahsOnline: Бугунги парламент сайлови Ўзбекистонга керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG