Линклар

Аблязовнинг ёрдамчиси миллатчиликда айбланмоқда


Александр Поткин "Рус марши"да иштирок этмоқда.

Александр Поткин "Рус марши"да иштирок этмоқда.

Қозоғистон Францияда ҳибсда сақланаётган қозоқ магнати Мухтор Аблязовнинг рус миллатига мансуб ёрдамчисини “миллатлараро низони қўзиганликда” айбламоқда.

Қозоғистон Бош прокуратурасининг 18 ноябрь куни билдиришича,Александр Белов деган ном билан танилган Россия фуқароси Александр Поткин ўтган ойда Москвада қўлга олинган эди.

Россиядаги нолегал миграцияга қарши кураш ҳаракатининг собиқ раҳбари бўлган Поткин ўз ватанида Оламотадаги БТА банкидан ноқонуний ўзлаштирилган маблағларни қонунийлаштиришга ёрдам берганликда айбланмоқда.

БТА банкнинг собиқ раҳбари Мухтор Аблязов молиявий жиноятларда айбланиб Қозоғистон, Россия ва Украина томонидан халқаро қидирувга берилган. Аблязов Францияда 2013 йилда қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG