Линклар

Керри Эрон ядровий дастури музокаралирига бугун қўшилади


Муҳаммад Жавод Зариф

Муҳаммад Жавод Зариф

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон ядровий дастури бўйича Венада бошланган музокараларга 19 ноябрда қўшиладиган бўлди.

Венада олти давлат иштирокида ўтаётган музокараларда 24 ноябргача Эрон ядровий дастури бўйича тарихий шарномага эришилиши асосий мақсад қилиб олинган.

18 ноябрь куни Лондонга қилган сафари пайтида Керри музокаралар юзасидан ҳеч қандай башоратлар қила олмаслигини айтди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ахборот агентликларига “шартномага эришиш иккинчи томоннинг яхши ниятларига боғлиқ” эканини билдирди.

Эрон ядровий дастури юзасидан ўтказилаётган музокаралар айни пайтда боши берк кўчага кириб қолгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG